Парвардигор бирдир деганлар, Рамазонда нафсин енгганлар, Фақат халол луқма еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Золимларнинг бўшар тўрлари, Тўрларидан яқин гўрлари. Пайғамбарнинг меросхўрлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Тақлид қилмас эшакка отлар, Ахир улар ханграшга ётлар, "Рождество"ни кутмаган зотлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Бу Рамазон тез тугади деб, Йиғлаяпман ич-этимни еб, Иймонига беролганлар зеб, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Ушбу кунни узоқ кутганлар, Иғвонида чин унутганлар. Рамазонда рўза тутганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Аллоҳ дея дардин енгганлар, Сажда қилиб бошин эгганлар, Мусофирлик нонин еганлар, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Хақ йўлида оққан қонлари, Хақ йўлида чиққан жонлари. Бутун дунё мусулмонлари, Ҳайитингиз бўлсин муборак! Иншааллоҳ... Баданимни тарк қилмаса жон, Томиримда музламаса қон, Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон, Ҳайит бўлсин дея муборак!