Суқротни қатл қилишга олиб кетишаётганда бир аёл уни кўриб: — Вой мен ўлай! Наҳотки, булар сен бечорани гуноҳсиз ўлдириб юборишмоқда? — дебди. Шунда Суқрот: — Эҳ, тентак! Наҳотки сен менинг бирор гуноҳ қилиб ўлишимни истаган бўлсанг! – деган экан. ••• — Ҳаётда инсоннинг кўзламаган иши содир бўлиб қолса, шундан ёмони йўқ,— дебди бир киши Суқротга. Суқрот айтибди: — Инсоннинг кўзлаб юрган ишлари содир бўлиб қолса, ундан ҳам ёмони йўқ! Нақ дунёни бузиб юборарди!