Home |
Kirish - A'zo bo'lish
#MAQOLA.RU#
Рекомендуем
Library | Ibratli hikoyalar

ОИЛА ЖАНЖАЛИ

Added:admin (18.07.2022 / 19:34)
Rating:rating 1686 article (0)
Reads:36
Comments:0
Нимадир бўлди-ю, эр-хотин орасига шайтон оралади. Тотув оилада қаттиқ жанжал бўлди. Эр ўзини босолмади. Хотинини шартта машина ўтказиб, алам ва ғазаб билан ”Узр, сен билан яшолмасаканман!” деб онасиникига ташлаб кетди.
Тўғри масжидга бориб пешин намозини ўқиди. Намоздан кейин жойидан жилмади. Ўтираверди, ўтираверди. Асрга айтилган азондан чўчиб ўзига келди. Аср намозиниям ўқиб, масжиддан тўғри уйига борди, ҳувиллаган ҳовлини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. Хотинига телефон қилди:
– Онаси, борайми, қайтасанми?..
– Майли, дадаси. Фақат битта шартим бор.
– Хўш?..
– Ошхонага киринг.
– Кирдим.
– Тарелкани олиб, зарб билан уринг ерга.
– Урдим.
– Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг. Кейин қайтаман!
– Узр, хотин. Ман пластик тарелкани ерга урган эканман. Синганам йўқ, синиқлариям йўқ-ку?..
– Оббо! Ривоятниям расво қилдингиз-ку, дадаси. Келинг, мани тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, – дермиш хотини.
Download txt | fb2

Home
0 / 5© Maqola.Ru

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.