Home |
Kirish - A'zo bo'lish
#MAQOLA.RU#
Рекомендуем
Library | Ibratli hikoyalar

Instagram ўлсин!

Added:admin (18.07.2022 / 19:37)
Rating:rating 1691 article (0)
Reads:29
Comments:0
Тошкентда шаръий никоҳда бўлган эрига пичоқ билан жароҳат етказган аёлга суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради Олий суд матбуот котиби.
Маълум қилинишича, Н. исмли судланувчи ўзи ишлаб келаётган клиник шифохона қабулхонасида бўла туриб, турмуш ўртоғи Ж. билан ўрталарида юзага келган келишмовчилик оқибатида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унга қасддан жароҳат етказган.

Суд-тиббиёт экспертизаси берган хулосага кўра, Ж.да кўкрак қафаси чап томони 7-қовурға сатҳидан кўкрак бўшлиғига кириб, диафрагмани жароҳатлаб, қорин бўшлиғига ўтувчи санчилган-кесилган яра, чап томонлама қовурғалараро артериянинг жароҳатланиши, кўкрак бўшлиғига қон қуйилиши (гемоторакс) каби жароҳатлар мавжудлиги аниқланган. Ушбу жароҳатлар етказилиш вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган, оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Н. эълон қилинган айбига иқрор эмаслигини билдирган. «Ж. билан 2019 йил ноябрь ойидан бери шаръий никоҳдан ўтиб, яшаб келаман. Турмушимиздан бир нафар фарзандимиз бор. Ўша воқеа содир бўлган куни турмуш ўртоғим ишхонамга келди. Биргаликда ишхонам яқинида жойлашган ошхонада овқатланиб ўтирганимизда телефонимга Instagram орқали аудиохабар келди. Буни кўрган эримнинг жаҳли чиқиб, бақирганча ҳақорат қила кетди. Бегона одамлар олдида шарманда қилганидан уялиб, ишхонамга кириб кетдим», — дейди айбланувчи.

Таъкидланишича, шундан сўнг Ж. аёлнинг ишхонасига кириб, жанжални давом эттирган. Н. қўлига илинган пичоқни унга силкитган, аммо Ж. яқинлашиб, аёлнинг қўлидан пичоқни олиб қўйган.

«Ўша пайтда эримнинг кийимидаги қонни кўриб, ўзимнинг кесилган қўлимдан оққан қон теккан, деб ўйлабман. Шу куни турмуш ўртоғимга қасддан тан жароҳати етказиш ниятим йўқ эди. Ҳозирда ярашиб, бир оила бўлиб яшаб келяпмиз. Шуларни инобатга олиб, менга енгиллик беришингизни сўрайман», — дейди аёл.

Суд ҳукмига кўра, фуқаро Н. Жиноят кодекси 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш)2-қисмининг «л» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган.

Аввалроқ Термизда рашк сабаб хотинига пичоқ урган эр уни ўлдириб қўйгани, Тошкентда онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ўлдириб қўйган 25 ёшли ўғилга суд ҳукми ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.
Download txt | fb2

Home
0 / 2© Maqola.Ru

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.